7 372
Фойдали маслаҳатлар: Mail.ru почтасига келган янги хабарлар ҳақида бепул SMS-эслатмалар Интернетга уланмасдан янгиликлардан бохабар бўлишга имкон беради
2015 йил 29 май, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline “Янги почта ҳақида SMS-эслатмалар” хизмати ҳақида эслатиб ўтади. Мазкур хизмат ёрдамида абонентлар янги келиб тушган мактублар ҳақида мобил телефонларига хабар оладилар ва www.mail.ru сайтидаги почта қутисини осон текшира оладилар.
Хизматни ёқтириш ва ундан фойдаланиш бепул. Хабарлар 7760 қисқа рақамидан келиб тушади. SMS-эслатма оддий SMS сифатида сақланиб қолади, ва абонент истаган пайт хабарда кўрсатилган ҳавола орқали ўтиши мумкин. Хизматни ёқиш ва созлаш учун www.mail.ru сайтидаги почтага кириб, “SMS-эслатмаларни созлаш” бўлимида ўз телефон рақамини кўрсатиш лозим, сўнгра телефонга маҳфий код ёзилган SMS келиб тушади. Маҳфий код тўғри кўрсатилгандан сўнг, аккаунтга рақам боғланади.
Аутентификациядан сўнг “SMS-эслатмаларни созлаш” бўлимида қандай мактублар ҳақида хабар олиш, қайси вақт ва нечта хабар олиш кераклигини созлаш мумкин. “Сақлаб қолиш” тугмаси босилгандан сўнг, абонент SMS-эслатмалар олишга рози эканлигини тасдиқлайди.
Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди