Disney Research ташкилоти International Conference on Robotics and Automation кўргазмаси доирасида қадам ташлаши худди анимацион фильмдаги қаҳрамоннинг юришига ўхшаш робот тақдим қилди, деб ёзади Kun.uz.
Олимлар компьютер ёрдамида аввал робот персонажини яратишди ва унинг қадам ташлашини ишлаб чиқишди. Бундан кейин анимация асосида роботнинг ўзи яратилди. Роботнинг асосий конструкцияси 3D-принтерда босилди, бўғимлари эса сервомоторлар ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Бундан кейин дастур роботга барқарорлигини сақлаган ҳолда анимациялашган персонаж каби қадам ташлашга имкон берувчи алгоритмни ишлаб чиқади. Роботнинг тузилиши ихчам бўлиб, уни персонажнинг “кийимига” бемалол жойлаштирса бўлади.
Disney Research келгусида робот ва у ишлатадиган дастурни такомиллаштиришни режалаштирмоқда. Бу ишдан мақсад Disneyland кўнгилочар боғидаги аттракционларнинг бир қисмига айланадиган роботларни яратишдан иборат. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди