11:31 / 05.06.2015
7 108

Тошкент чорраҳаларига ўрнатилаётган камералар борасида батафсил маълумот берилди

Тошкент чорраҳаларига ўрнатилаётган камералар борасида батафсил маълумот берилди

Тошкент шаҳридаги 120та чорраҳага видео кузатув мосламалари ўрнатилади, кейинчалик уларнинг сони ортади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди, деб ёзмоқда kun.uz.

Маълум қилинишича, янги тизим қурилиш-монтаж ишлари ниҳоясига етиши билан ишга туширилади. Бу ҳақда у ишга тушишидан аввал ҳаракат иштирокчиларига ОАВ орқали батафсил маълумот берилади.

Жорий этилаётган янгиликнинг асосий мақсади:

Тошкент шаҳри кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини замонавий технологиялар орқали таъминлашга;
йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-транспорт ҳодисаларидан ҳимояланганлик даражасини оширишга;
пойтахт кўчаларининг юқори ҳаракат жадаллиги шароитида йўл ҳаракатини назорат қилиш, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш, қайд этиш ҳамда профилактика қилиш ишларини такомиллаштиришга қаратилган.

Бунинг учун назорат қилинадиган ҳар бир объект (чорраҳа) ҳаракатни назорат қилувчи, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқловчи замонавий техник воситалар (интеллектуал детекторлар, контроллерлар, видеокамера) билан жиҳозланади.

Чорраҳалардаги вазиятни масофадан узлуксиз кузатиб бориш учун видеокамералар ҳамда фуқаролар учун махсус хизматларни (ички ишлар, тез тиббий ёрдам ва ҳ.к.) чақириш воситалари ўрнатилади.

Лойиҳани амалга ошириш билан ушбу соҳада муайян тажрибага эга бўлган AGT Group GmbH компаниясининг мутахассислари шуғулланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тошкент чорраҳаларига ўрнатилаётган камералар борасида батафсил маълумот берилди