18:17 / 11.06.2015
6 175

Apple тезкор янгиликларни етказувчи янги Apple News сервисини ишга туширади

Apple тезкор янгиликларни етказувчи янги Apple News сервисини ишга туширади

Apple компанияси жаҳон бозорига янги дастур билан чиқади, у мобил қурилмалар, жумладан смартфонлар эгаларига тезкор янгиликларни етказади. Бу ҳақда ТАССга асосалниб Daryo.uz хабар бермоқда. Хизмат Apple News деб ном олди.

Унинг ишга туширилиши ҳақида Сан-Францискодаги анъанавий Apple ишлаб чиқувчилари бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган эди. 10 июнь, чоршанба куни эса компания ўзининг янги информацион дастури ҳақида қўшимча маълумотларни тақдим этди.

Энг янги iOS 9 операцион тизимига киритиладиган сервис 50 та нашр мақола ва хабарларини янги Apple форматида ўқиш имконини беради.

Apple News иштирокчилари орасида New York Times, Daily Mail, Economist, Time медиахолдинги, BuzzFeed интернет-портали, ESPN телеканали ҳам бор.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple тезкор янгиликларни етказувчи янги Apple News сервисини ишга туширади