NPD Group компанияси АҚШ видеоўйинлар бозоридаги май ойидаги статистик маълумотларни чоп этди, деб ёзмоқда Kun.uz.
Ўтган ойда АҚШда консоллар (ўйин приставкалари), уларнинг аксессуарлари ва дастурий таъминот учун 507,6 млн доллар сарфланган. Бу ўтган йилнинг май ойига нисбатан 13 фоиз камроқни ташкил қилган, унда бу кўрсаткич 584,9 млн долларни ташкил қилган эди.
Приставкаларга пул бирлигида талаб 18 фоизга, яъни 186,4 млн доллардан 153,6 млн долларгача тушиб кетган. Май ойида PlayStation 4 приставкаси энг кўп сотилган янги авлод консоли бўлди ва ўзининг асосий рақобатчиси, апрелда етакчи бўлган Xbox One ни ортда қолдирди. Бироқ савдолар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.
Аксессуарлар сегментида 20 фоизлик ўсиш кузатилган. Агар бир йил аввал бундай маҳсулотларга 124,6 млн доллар сарфланган бўлса, бу йили 149,3 млн доллар сарфланди.
Ўйинлар борасида 25 фоизлик пасайиш қайд қилинган. Май ойида дастурий маҳсулотлар учун 204,7 млн сарфланган, ўтшан йили бу кўрсаткич 273,9 млн долларни ташил қилган эди.
Ойнинг энг оммавий ўйинлари қуйидагилар бўлди:
1. The Witcher III: Wild Hunt (PS4, Xbox One, PC);
2. Mortal Kombat X (PS4, Xbox One);
3. Grand Theft Auto V (PS4, Xbox One, 360, PS3, PC);
4. Minecraft (360, PS3, Xbox One, PS4);
5. Splatoon (Wii U);
6. Call of Duty: Advanced Warfare (PS4, 360, Xbox One, PS3, PC);
7. NBA 2K15 (360, PS4, Xbox One, PS3, PC);
8. FIFA 15 (PS4, Xbox One, 360, PS3, Wii , 3DS, Vita);
9. MLB 15: The Show (PS4, PS3);
10. Super Smash Bros. (3DS, Wii U). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди