21:42 / 24.06.2015
7 071

Lexus парвоз қила оладиган ховербордни ишлаб чиқди

Lexus парвоз қила оладиган ховербордни ишлаб чиқди

Toyota автоконсернининг люкс автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлинмаси – Lexus парвоз қила оладиган скейтборд – ховерборднинг амалдаги моделини ишлаб чиқди. Бу ҳақда RBC.ru'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Lexus сайтида хабар берилишича, қурилма суюқ азот билан совитилган юқори ўтказгичлар ва магнитлар ёрдамида ишлайди. Bloomberg’нинг қайд этишича, ҳозирча мазкур қурилма сотув учун мўлжалланмаган.

Агентликнинг ёзишича, ховерборд фойдаланаётган тамойил асосида магнит ёстиқчасида ҳаракатланадиган япон поездлари ўтган йили тезлик рекордини ўрнатган эди. Аввалроқ Toyota учар автомобилларни ишлаб чиқариш ҳақида ўйлаётганини маълум қилганди.

Lexus фақатгина махсус қопламали сатҳда уча оладиган ховерборд прототипини шу йил ёзда Барселонада синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Мазкур қурилма ҳақида 2015 йил 21 октябрь куни бўладиган махсус тадбирда батафсил ахборот берилади.

Ушбу сананинг танланишига сабаб, 1989 йили суратга олинган «Келажакка қайтиб-2» фантастик филми қаҳрамонлари айнан шу – 2015 йилнинг 21 октябрь кунига тушиб қолишади. Бу филмда кўплаб келажак технологиялари кўрсатилган бўлиб, улар орасида ховерборд ҳам бор эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Lexus парвоз қила оладиган ховербордни ишлаб чиқди