23:42 / 18.02.2015
6 987

АҚШ мудофаа вазирлиги Google’дан кучли қидирув тизимини яратди

АҚШ мудофаа вазирлиги Google’дан кучли қидирув тизимини яратди

DARPA, истиқболли мудофаавий илмий-тадқиқот яратиш агентлиги Memex қидирув тизимини яратди. Янги тизим Google’дан ҳам кучлироқ бўлиб, у тармоқнинг энг ҳимояланган нуқталаридаги маълумотларни ҳам топа олади, деб хабар бермоқда “Kun.uz”.

АҚШ мудофаа вазирлигининг сўзларига кўра, Memex дастури одам савдоси билан шуғулланувчиларни фош қилиш учун яратилган. Бироқ тармоқда сўз эркинлиги тарафдорлари бу дастур жосуслик учун хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Memex қидирув тизими фақатгина аноним тарзда интернетдан фойдаланиш учун яратилган браузерларда кўрсатадиган сайтларни ҳам топа олади. Memex интернетдаги бошқа қидирув тизимлари аниқлай олмайдиган кўплаб саҳифаларни индексация қилиш хусусиятига эга.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » АҚШ мудофаа вазирлиги Google’дан кучли қидирув тизимини яратди