ДТМ сайтида олий таълим муассасаларига 2014−2015-ўқув йилида талабаликка қабул қилиш учун ўтказилган тест синовларининг таълим йўналишлари бўйича танлов ва ўтиш баллари тўғрисидаги маълумот эълон қилинди, деб хабар бермқода «Xushnudbek.uz».
Унда 57 та олий таълим муассасаси ҳамда уларнинг 11 та филиали, 2 та факультети ва 1 та бўлимида ўтказилган тест синовлари натижалари таълим йўналишлари кесимида давлат гранти ва тўлов-шартнома асосида қабул режаси, абитуриентлар сони, танлов (1 ўринга тўғри келган абитуриентлар сони), йўналишлар бўйича ўтиш бали ва ўртача ўтиш бали келтирилган.
Ўртача ўтиш бали муайян йўналишда давлат гранти (ёки тўлов-шартнома) бўйича талабаликка қабул қилинган барча абитуриентлар тўплаган балларнинг ўртачаси демакдир.
Ўтиш бали муайян таълим йўналишида белгиланган қабул квотаси доирасида давлат гранти ёки тўлов-шартнома асосида олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган абитуриентлар тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича энг қуйи чегарасидаги қийматидир.
«Ушбу маълумотлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тайёргарлик кўраётган абитуриентларга фойдали бўлади деган умиддамиз» – дейилади ДТМ сайтидаги хабарда.
Манба: www.daryo.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди