23:54 / 26.02.2015
17 313

Ўзбекистонда ҳомиладорлик бўйича уй картаси жорий этилади

Ўзбекистонда ҳомиладорлик бўйича уй картаси жорий этилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган вилоятида ҳомиладорлик бўйича уй картасини жорий қилиш бўйича синов лойиҳасини амалга оширмоқда, деб ёзади Uzbekistan Today.

Экспериментда 60 минг аёл қатнашмоқда. Натижаларга қараб, ушбу тажрибани республиканинг барча ҳудудларида тарқатиш режалаштирилмоқда.

Уй картаси ҳомиладор аёллар ва уларнинг оила аъзоларини ҳомиладорликнинг кечиши ва туғруқдан кейинги даврни кузатиш жараёнига жалб этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Бу ҳомиланинг ривожланиш меъёридан чиқиш ҳолатларини вақтида аниқлаш ва тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилиш учун зарур.

Умумий амалиёт шифокори ёки акушер аёл ва унинг оила аъзоларига уй картасидан тўғри фойдаланишни ўргатади, аёл шифокор қабулига келганда картадаги қайдлар ўрганиб чиқилади ва тегишли маълумот берилади.

Манба: www.daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳомиладорлик бўйича уй картаси жорий этилади