16:56 / 06.03.2015
7 004

EVO интернет провайдери 4G тармоғини ишга тушираётганини маълум қилди

EVO интернет провайдери 4G тармоғини ишга тушираётганини маълум қилди

EVO интернет провайдери 4G интернет тармоғини ишга тушираётганини маълум қилди. Тармоқнинг тўртинчи авлоди шу ойда фойдаланишга топширилади деб ёзади Uzbekistan Today.

LTE тармоғи дастлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун фойдаланишга топширилиши режага киритилган. Унга кўра, Wi-Fi роутерлари ва WiMAX модемлари тўртинчи авлод тармоғини қўллаб-қувватлаш имконига эга жиҳозларга алмаштирилади.

Компания хизматчиларининг маълум қилишича, тармоқ ускуналарини ишга тушириш ва қанча абонентлар ташриф буюриши бўйича аниқ саналар белгилаб олинган. Қайд этиб ўтиш жоиз, ушбу лойиҳа “KT Corporation” Жанубий Корея корхонаси томонидан молиялаштирилаётган бўлиб, унинг қиймати 10 млн АҚШ долларини ташкил қилади.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » EVO интернет провайдери 4G тармоғини ишга тушираётганини маълум қилди