АҚШ Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан кейин ҳам Тошкент билан ҳамкорлик муносабатларини сақлаб қолади. Бу ҳақда сешанба куни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблюм журналистларга маълум қилган.
"Мен Тошкентда бир неча кун бўламан. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Америка Қўшма Штатлари номидан ҳамдардлик изҳор этаман. Бизнинг Ўзбекистон билан муносабатларимиз ўзгармайди", деган у ўз ташрифи давомида.
Бундан олдинроқ Ўзбекистон ТИВ да Абдулазиз Комилов ушбу дипломат билан учрашув ўтказгани ҳақида маълум қилганди.
У АҚШ президенти Барак Обаманинг Ўзбекистон аҳлига далда билдирган мактуби матнини тақдим этган.
"Мен Комилов билан учрашув вақтида икки томонлама муносабатлар сақлаб қолиниши ҳақида гапирдим. Бу жуда муҳимдир", дея қайд этган АҚШ Давлат департаменти вакили.
Манба: kun.uz
Унинг сўзларига кўра, раҳбарият алмашинуви ҳар қандай давлат учун қийин даврдир, лекин бу муносабатларни мустаҳкамлаш вақти бўлиши ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди