Ўзбекистоннинг қайси жойларига Республика биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилиши ушбу кунларда фаол муҳокама қилинмоқда.
Ҳукумат қарорига кўра, Олий Мажлиснинг юқори ва қуйи палаталари аъзоларидан ташкил топган махсус комиссия, 2 сентябрдан бошлаб бир ой давомида Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти номини абадийлаштириш бўйича таклифлар киритиши керак. Ушбу таклифлар аҳоли, ташкилот ва муассасалар, таълим масканлари ва кенг жамоатчилик фикрини ҳисобга олиши шарт.
Тошкентликларнинг аксарияти Ислом Каримов номини “Тошкент” ёки “Самарқанд” халқаро аэропортига бериш тарафдори. Дунёда бундай мисоллар жуда кўп, масалан АҚШдаги Кеннеди аэропорти ёки Туркиядаги Отатурк аэропорти. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ислом Каримов номи билан, Президент вафоти олдидан очилган Ўзбекистондаги биринчи ёйсимон кўприкни аташ фикрларини билдирмоқда.
Ушбу кўприкни Ислом Каримов ишга тушириши режалаштирилган эди. Аҳоли орасида Тошкент марказий кўчаларидан, метро бекатларидан ёки боғларидан бирини биринчи Президент номи билан аташ кенг муҳокама қилинмоқда. Шу билан бир вақтда, Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги пойтахт марказида Ислом Каримовга бағишланган ёдгорлик ва музейдан ташкил топган хотира мажмуаси қуришни таклиф қилмоқдалар. Шунингдек, мамлакат ёшлари Каримов номини Тошкент ОТМ ва стадионларидан бирига бериш фикрини билдирмоқдалар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди