13 сентябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.
«Ўзгидромет» маркази хабарига кўра, 13 сентябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +6…+11 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +12…+17 даража, Сурхондарё вилоятида +14…+19 даража, Фарғона водийси вилоятларида +16…+21 даража, қолган барча ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида +18 даражагача илиқ бўлади.
13 сентябрь кундузи мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +13…+18 даража, Тошкент шаҳрида +25…+27 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +23…+28 даража илиқ, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +27…+32 даража, қолган барча ҳудудларда +30 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
13 сентябрга ўтар кечаси ва 13 сентябрь куни кундузи Сурхондарё вилоятидан бошқа барча ҳудудларда шамол тезлиги сониясига 17—20 метргача кучайиши мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди