Наманганлик солиқ хизмати ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида аҳолига ноқонуний тарзда транспорт хизмати кўрсатиш билан шуғулланаётган 1704 нафар фуқарони аниқланди, деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.
Наманганлик Исмоил Н. шахсий автомашинасида йўловчи ташиётганида тўхтатилди. У йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи бирорта ҳам ҳужжат кўрсата олмади ва автомобили жарима майдончасига жўнатилиб, маъмурий баённома тузилди. Ноқонуний тарзда йўловчи ташиш билан шуғулланаётган тўрақўрғонлик Баҳодир Р. билан ҳам шундай ҳол юз берди.
Нашрнинг билдиришича, жами бўлиб 1896 та транспорт воситаси текширилди. Деярли ҳар бир ҳолатда йўловчиларни ташиш ноқонуний тарзда олиб борилаётганлиги аниқланди. 1334 нафар қонунбузарга суд қарорлари асосида жами 723 миллион сўмлик жарима жазоси қўлланилди. Яна 26 нафар қонунбузарга нисбатан жиноий жазо қўлланилиши мумкин – уларнинг иши прокуратурага оширилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди