11:06 / 10.03.2015
10 335

Бухородаги юз йиллик тарихга эга кўприк реконструкция қилинди

Бухородаги юз йиллик тарихга эга кўприк реконструкция қилинди

«Ўзавтойўл» ДАК 1912—14 йилларда Зарафшон дарёси устига қурилган «Чориқулбой» кўпригини реконструкция қилди, дея хабар бермоқда UzDaily. Кўприк фойдаланишга топширилди.

Компания маълумотларига кўра, кўприк чехиялик меъморлар эскизлари бўйича қурилган, уни барпо этишда германиялик ва бухоролик қурувчилар қатнашган.

Кўприк узунлиги 100 метр, эни 7,5 метрни ташкил этади. Уни 4 метр баландликка эга саккизта устун кўтариб туради.

«Ўзавтойўл» ДАК таъкидлашича, кўприк 9 балли зилзилага бердош бера олади.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бухородаги юз йиллик тарихга эга кўприк реконструкция қилинди