Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексига, Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган пиёдаларга маъмурий жазоларни тайинлашни кенгайтирувчи тўлдиришлар киритилди. Мазкур тузатишлар тўғрисидаги қарорни 2016 йил 23 сентябрь куни Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган. У, 24 сентябрдан кучга киради, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.
Кодекснинг янгиланган 138 моддасига мувофиқ, эндиликда, пиёдаларнинг автомобиль қатнов қисмини кесиб ўтиш чоғида, телефондан фойдаланиши, китоб, даврий нашрлар ўқиши, видео ёки аудиоматериалларни кўриши ва тинглаши ҳамда диққатни сусайтирувчи бошқа электрон жиҳозлардан фойдаланиши, бу ҳолат махсус пиёдалар ўтиш жойида амалга оширилган тақдирда ҳам энг кам ойлик иш ҳақининг учдан бири (1 октябрдан — 49925 сўм) миқдорида жарима солишга асос бўлади.
Бундан ташқари, йўловчиларнинг қўлдан бошқа тана аъзоларини ёки қисмини транспорт воситасининг ҳаракати чоғида салон ташқарисига чиқариши энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида (1 октябрдан 149775 сўм) жарима солинишига сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади