12 145
Тошкентнинг Сергели туманида 2017—2022 йилларда 500 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилмоқда
Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди. Бу ҳақда "Дарё" хабар бермоқда.
Айниқса, нураб қолган эски уйлар ўрнида янги биноларни қуриш, кўп қаватли уйлардаги яшаш шароитларини янада яхшилаш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олиб, коммунал хизматлар сифатини ошириш, бу борада иқтисодий тежамкор усулларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Аҳоли вакиллари ва шаҳар раҳбарлари, мутасаддилар иштирокида ўтказилган учрашувда Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри учун устувор аҳамиятга эга бўлган йирик дастур — Сергели туманида 2017—2022 йилларда 500 та кўп қаватли уйнинг бунёд этилиши билан боғлиқ лойиҳа ишлаб чиқилганига алоҳида тўхталди.
Бу турар жойларнинг бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган пухта лойиҳалар асосида қурилиши, уларни энг замонавий инфратузилмалар билан таъминлаш бўйича мутасадди раҳбарлар ва мутахассислар билан атрофлича фикр алмашди.
Таъкидлаш жоиз, бу улкан лойиҳанинг амалга оширилиши қарийб 30 минг оиланинг янги уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади. Шуниси эътиборлики, уйлар оилаларга имтиёзли ипотека кредити орқали берилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади