«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати» га ўзгартишлар киритилди, дейилади "Кун" нашри хабарида.
Ўзгартишлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 22 августда қабул қилиниб, 25 августда Сенат тасдиғидан ўтган, 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ киритилди.
Унга кўра, пойтахт ҳудудида прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлганлар доираси торайди. Эндиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискада бўлганларнинг фақат эри ёки хотини, вояга етган турмуш қурмаган фарзандлари, ўзаро ва (ёки) илгариги никоҳдан дунёга келган вояга етмаган фарзандлари ҳамда асраб олинган фарзандларигина доимий пропискадан ўтишлари мумкин бўлади.
Norma.uz нашри томонидан изоҳланишича, муқаддам пропискага қўйилганидан сўнг унинг биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари ҳам доимий прописка олиши мумкин эди. Масалан, ота ўз ўғлини пропискага қўйгач, уйга ўғилнинг онаси (агарда аввал рўйхатнинг 5-банди бўйича отасининг хотини сифатида пропискадан ўтмаган бўлса), она томондан бобоси ва бувиси, унинг турмуш ўртоғи, ёши ва оилавий ҳолатидан қатъи назар, барча фарзандлари доимий рўйхатдан ўта олар эди.
Эндиликда худди шундай вазиятда ўғилнинг фақат қуйидаги қариндошларигина пропискага қўйилиши мумкин: унинг рафиқаси, оила қурмаган (уйланмаган ва турмушга чиқмаган) вояга етган фарзандлари ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек асраб олинган фарзандлар. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди