8 960
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метросининг янги лойиҳаларига оид суратлар пайдо бўлди
Шу йилнинг сентябрь ойи ўрталарида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Юнусобод ва Мирзо-Улубек туманларига ташриф буюрган эди. У амалий сафари чоғида Тошкент метросининг Юнусобод йўналишини тўлиқ қуриб битказиш ҳамда Тошкент шаҳрининг Сирғали туманигача ерусти метро йўлини қуриш ишларини тезлаштириш вазифасини юклаганди.
Шу кунларда мазкур мавзу ижтимоий тармоқлардаги ўзбекистонликлар томонидан қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Уларда, Тошкент метросининг яқин келажакдаги йўналишлари ҳамда Сирғали туманига борувчи ерусти метро бекатларининг кўринишига оид суратлар намойиш этилмоқда. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди.
Хусусан, шундай суратлардан бирида Тошкент метросининг янги лойиҳалаштирилаётган йўналишлари акс этган харитани кўриш мумкин.
Унга кўра, келгусида мавжуд метро йўналишлари сўнгги бекатдан яна камида 2та-3та бекатга узайтирилиши, Беруний бекатидан сўнг узайтирилган Ўзбекистон йўналишининг охирги бекатидан Сирғали тумани томон янги ерусти метро тармоғи қурилиши режалаштирилаётганини кўриш мумкин. Ўзбекистон йўналиши Дўстлик бекатидан кейин Қўйлиқ бозоригача янги метро йўли билан кенгайтирилиши ҳам белгиланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Элдор Шомуродов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?