Тошкентдаги «Чорсу» бозори атрофида яшил ҳудуд пайдо бўлади. Бунинг учун «Кўкалдош» масжидининг чап тарафидаги бир нечта эски бинолар бузиб ташланди, деб ёзмоқда "Diydoraziz" сайти.
Икки ҳафтача илгари «Чорсу» бозоридаги автобус бекатининг чап тарафидаги бинолар ва кичик иншоотларнинг бузилиши бошланганди. Бузиладиган иншоотлар қаторига уч қаватли бино ва бир нечта кичик дўконлар тушганди.
спутникнинг шаҳар ҳокимияти матбуот хизматига таяниб хабар беришича, бу иншоотлар амалдаги меъёр талабларига жавоб бермайдиган ҳолатга келиб қолганди. Масжид ва бозор атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш мақсадида уларни бузиб ташлаш ва дам олиш хиёбони ташкил этишга қарор қилинган. Бу ерга дарахтлар, буталар, гуллар ўтқазиш, скамейкалар ўрнатиш режалаштирилган.
Жорий йилда Тошкентдаги қатор йирик бозорлар – Олой бозори, Фарҳод бозори, «Қатортол» улгуржи савдо бозори кенг миқёсда реконструкция қилинди. Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида 800дан ортиқ савдо нуқтасига эга янги деҳқон бозори қурилади.
Бугунги кунда пойтахтда 20дан ортиқ йирик озиқ-овқат бозорлари ва 60дан ортиқ бозорчалар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг умумий ер майдони 140 гектардан ошади. Ўтган йили бозорлардан мамлакат бюджетига 130,3 миллиард сўм миқдорида соф даромад тушган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди