23:16 / 07.10.2016
10 512

Сирғалида ер усти метро йўналиши қачон ишга туширилиши маълум қилинди

Сирғалида ер усти метро йўналиши қачон ишга туширилиши маълум қилинди

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи-Бош вазир Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сирғали туманига ташриф буюриб, туманда метро бекатлари барпо этиш, ер устидан ўтадиган замонавий метро йўли қуриш заруритига тўхталган эди.

Ер усти тезюрар метро йўналишини қуриш ишлари аллақачон бошлаб юборилди. Узунлиги 8 кмдан ортиқни ташкил қилувчи ер усти тезюрар метро йўналиши 4 йил мобайнида қуриб битказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида Серғали тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди, дейилади "Qalampir.uz" хабарида.

Чоштепа, Мирзо Турсунзода, Қипчоқ кўчаларидан “Йўлдош” даҳасидаги Мардлик кўчасигача бўлган ҳудуддан ўтадиган линия 6та станциядан иборат бўлади.
Шунингдек, туманда бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган, энг замонавий инфратузилмалар билан таъминланадиган 500 та кўп қаватли уй бунёд этилиши ҳам режалаштирилган. Ушбу улкан лойиҳанинг амалга оширилиши 30 минг оиланинг янги уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини яратади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сирғалида ер усти метро йўналиши қачон ишга туширилиши маълум қилинди