Тошкентда ўтказилган инвестицион форумдаги чиқишида Республикамиз бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Ўзбекистонда алоҳида аҳоли гуруҳларининг ўта бойиб кетишига ҳукумат томонидан ижозат берилмаслигини таъкидлади, деб ёзади mulohaza.uz cайти.
“Ўзбекистонда миллиардерлар йўқ ва бўлмайди ҳам. Мамлакатда барқарор даромадли бюджетни таъминловчи юқори темпда ривожланувчи ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктурага асосланган умум иқтисодий асосларга таянган мустаҳкам ўрта қатлам шаклланган”, — деди Азимов.
Унинг сўзларига кўра, йил давомида даромад тенгсизлигнинг умум қабул қилинган кўрсатгичи – Жин индекси 0,4 дан 0,29га пасайишига эришилган. Рустам Азимовнинг сўзларига кўра, бу кўрсатгич аҳоли орасида барқарорликнинг таъминланиши ва ижтимоий хотиржамлик асоси ҳисобланади. “Ўзбекистонда қатламларга ажралиш, аҳоли орасида зиддият ва келишмовчиликлар йўқ”, — деб қўшиб қўйди бош вазирнинг биринчи ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз мазкур маълумотни оммалаштирган сайт қайси сана ва йилдаги Тошкентда ўтган инвестицион форумни назарда тутганини аниқ кўрсатмаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади