Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари Бош вазир Шавкат Мирзиёевдан ибрат олиб, фуқароларнинг мурожаатларини шахсан назоратга олиб, уларни ҳал этишда самарали тизимни йўлга қўйиш вақти аллақачон келди, деб ёзмоқда “Diydoraziz” нашри.
“Ахир кимдир умид билан ҳокимият эшигида сарғайса, шундан сўнг қўли бирор ишга борадими? Шундай вазиятдан кейин унинг қалбида табиий ниш ура бошлаган жамиятдан норозилик эртага газак отиб кетмаслигига ким кафолат беради?!” дейилади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги имзоси билан тарқатилган мақолада.
Масалан, Сирдарё туманида яшовчи Мирсаид Низомов Ўзбекистон Бош вазирининг виртуал қабулхонасига ўзи яшаётган ҳудудда 5-6 йилдан буён табиий газда мунтазам узилишлари бўлаётганини айтиб ёрдам сўраб мурожаат қилган. Мурожаатдан кейин табиий газ таъминоти тез муддатда йўлга қўйилган. “Савол туғилади: ушбу туман мутасаддилари нега мазкур масалани ўз вақтида ўрганиб, тезда чора кўрмади? Ёки улар Бош вазирга мурожаатдан сўнггина бу ерда газ қувурлари чиндан таъмирталаб эканини билиб қолишдими?..” дея саволга тутилади масъуллар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади