23:19 / 17.10.2016
8 944

18 октябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

18 октябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

18 октябрь, сешанба ўтар кечаси ва сешанба куни кундузи Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда «Кун» сайти хабар берган.

Тошкент шаҳри

Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан сониясига 5—10 метр тезликда эсади, 12—17 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8…+10 даража илиқ, кундузи +10…+12 даража илиқ бўлади, кечга томон +4…+6 даража илиқгача пасаяди.

Қорақалпоғистон Республикси ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +1…+6 даража илиқ, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, кечга томон айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража илиқ, кундузи +7…+12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, кечга томон айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража илиқ, кундузи +8…+13 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11…+16 даража илиқ, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+10 илиқ, кундузи +13…+18 даража илиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +5…+10 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 18 октябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда