Айни кунларда мамлакатимизда ёқилғи етишмовчилиги кузатилаётганлиги сир эмас. Бу ҳолат бир неча ойдан буён давом этаётгани эса кўпчилик ҳайдовчиларга ноқулайликлар туғдирмоқда. Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳридаги баъзи ёқилғи қуйиш шаҳобчалари ўз фаолиятини тўхтатишга ҳам мажбур бўлган. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.
“Ўзнефтмаҳсулот” АК ҳайдовчилардан турли гап-сўзлар ва шов-шувларга ишонмасликка чақирмоқда. Бу борада “Хавотирга ўрин йўқ”, дейилади компания хабарида.
“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясига бу борадаги мурожаатларнинг сони кўпайиб кетганлиги боис компания расмий сайтида айни ҳолатга расман изоҳ бериб ўтди. Хабарда келтирилишича, аслида бензин танқислиги компания фаолиятига боғлиқ бўлмаган сабаблар орқали амалга ошмоқда.
Биринчидан, баъзи ҳайдовчилар меъёридан ортиқ миқдорда бензин олишмоқда. Айрим ҳайдовчилар буни ўзлари учун ғамлаб қўяётган бўлсалар, яна айрим кимсалар эса даромад олиш мақсадида ортиқча бензин сотиб олмоқда.
Иккинчидан, мамлакатимиз бўйлаб автомобиллар сонининг ортиши ҳам ёқилғи танқислиги юзага келишига сабаб бўлаётган омиллардан биридир.
Алоҳида таъкидлаш зарурки, турли мақсадларда ортиқча миқдорда бензин ғамлаб қўйиш ҳолатларига қарши “Ўзнефтмаҳсулот” АК “Ўздавнефтгазинспекция” ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бирга зарурий чора-тадбирларни амалга оширишни мўлжалламоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)