ZiyoNET ресурс маркази «Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» акциясини ўтказди. Ушбу акция учун мамлакатдаги 374 та диққатга сазовор жойлар танлаб олинди.
Энг кўп овоз олган еттита объект расмий равишда «Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» сифатида эълон қилинди. Булар:
1. Регистoн ансамбли (Самарқанд)
2. И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейи (Нукус)
3. Тошкент телеминораси (Тошкент)
4. Симпозиумлар саройи (Тошкент)
5. Мирзо Улуғбек расадхонаси (Самарқанд)
6. Ичан-Қалъа (Хива)
7. Гўри-Амир мақбараси (Самарқанд)
Мазкур акциянинг тақдирлаш маросими Ўзбекистон миллий кутубхонасида INFOLIB-2016 ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди. Унда етти мўъжизага киритилган ҳар бир объект раҳбарларига эсдалик ёрлиқлари топширилди.
Meros.uz лойиҳаси координатори Зумрад Шожалилова тадбир қатнашчиларини акциянинг бориш жараёни ва якунлари билан таништирди, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев меҳмон бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди