19:38 / 14.11.2016
12 163

Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхати қисқартирилади

Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхати қисқартирилади

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг янгиланган рўйхати лойиҳасини тайёрлади. Ҳужжат муҳокама учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинган.

«Kun.uz» хабарига кўра, рўйхатни 514 бандгача қисқартириш (жорий йил қабул қилинган амалдаги рўйхатда — 1169 дори воситаси) таклиф қилинмоқда. Жумладан, рўйхатга 192 монопрепарат (ҳозирда — 186) ва 322 комплекск дори воситаси (983) киритилган.

Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг янгиланган рўйхати тузилиши Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан 31 октябрь куни қабул қилинган «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган эди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхати қисқартирилади