15:01 / 19.11.2016
6 849

2017 йилда Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтади

2017 йилда Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтади

2017 йилнинг бошида Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари қўшма комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилади. Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Самарқандда ўтказган музокараларида шу ҳақда келишиб олинган. Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлиси доирасида Ўзбекистон – Туркия сармоявий форуми ҳам ташкил этилади.

Давлат раҳбарлари ушбу учрашув давомида эришилган келишувлар икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтариб, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликнинг янги саҳифасини очишга хизмат қилишига қатъий ишонч билдирдилар.

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Туркия Ўзбекистоннинг анъанавий ва муҳим савдо шерикларидан биридир. 2015 йилда ўзаро савдо ҳажми 1,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Аммо томонлар қайд қилганидек, бу рақамлар мамлакатларимиз салоҳиятини акс эттирмайди. Бу миқдорни яқин йиллар ичида 2-3 марта ошириш учун етарли имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Туркиянинг 500 га яқин фирма ва компаниялари фаолият юритмоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётига жалб қилинган Туркия сармояси ҳажми 1 миллиард доллардан ошади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2017 йилда Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтади