22:46 / 25.11.2016
6 590

Парламент қуйи палатасининг янги веб-сайти ишга тушди

Парламент қуйи палатасининг янги веб-сайти ишга тушди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида "Давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш жараёнларининг ҳуқуқий асослари" мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир доирасида парламент қуйи палатасининг янгиланган расмий веб-сайти (www.parliament.gov.uz)нинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Бугунги кунда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг 114 веб-сайти мавжуд бўлиб, уларнинг 50 фоизи инглиз тилидаги шаклига эга.

Қуйи палатанинг расмий веб-сайти фойдаланувчиларни мамлакатимиз олий қонунчилик органлари фаолиятининг кўплаб йўналишлари тўғрисида хабардор қилиб бориш билан бир қаторда парламентнинг жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг замонавий технологик платформада яратилган, ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги шаклларга эга веб-сайтининг ўзига хос вазифа ва хусусиятлари, кенг имкониятлари ҳақида сўз юритилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Парламент қуйи палатасининг янги веб-сайти ишга тушди