Тошкент шаҳрида 4 та кўп қаватли автогаражларни қуриш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан учрашувида маълум қилди.
Унинг айтишича, енгил автомобил ҳайдовчиларига қулайлик яратиш мақсадида шаҳарнинг Мирзо Улуғбек, Сирғали ва Яшнобод туманларида 4 та кўп қаватли автогаражларни қуриш ишлари бошлаб юборилди. Шундай гаражларни барпо этиш мақсадида келгуси 5 йилда яна 84 та лойиҳа амалга оширилади.
Сирғали туманининг "Сирғали-6" мавзесида жойлашган 400 та автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автогараж қурилишига жами 7,5 миллиард сўм маблағ сарфланиб, у 2017 йилда ишга туширилади.
Шунингдек, автобус, метро ва бошқа турдаги жамоат транспортларининг фаолиятини кенгайтириш борасида ҳам муҳим ишлар амалга оширилади.
"Келгуси 5 йилда умумий қиймати қарийб 390 миллиард сўм бўлган 4та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шаҳарда серқатнов, тирбанд ҳудудлар бўйича 80та янги автобус йўналиши ташкил этилади. Ҳар йили катта ва ўрта сиғимдаги 100та автобус харид қилинади. Бу мақсадларга маҳаллий бюджет ҳисобидан 335 миллиард сўм маблағ йўналтирилади", – деган Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?