Ўзбекистонда стоматология хизматларини янада такомиллаштириш борасида навбатдаги қадам ташланди. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 21 ноябрда Тошкент давлат стоматология институтининг Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Нукусдаги филиалларини қайта ташкил этишга доир қарор қабул қилди. Қарор матни Lex.uz сайтида эълон қилинган.
Улар ўрнига Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтлари, шунингдек, Тошкент педиатрия институтининг Нукус филиалида стоматология факультетлари очилади.
Қарорда таъкидланишича, ҳужжат стоматология соҳасида юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, стоматолог-мутахассисларни назарий тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда уларнинг амалий кўникмаларини юқори босқичга кўтариш мақсадида қабул қилинган.
Эндиликда, тўртта филиалда таҳсил олаётган талабалар таълим шакли сақланган ҳолда янги факультетларда ўқишни давом эттиришади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат стоматология институти 2014 йилда Тошкент Тиббиёт академияси стоматология факультети негизида ташкил этилган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди