Келгуси йили Тошкент шаҳрида 8 та янги маданият ва истироҳат боғи барпо этилади. Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев пойтахтлик сайловчилари билан учрашувида маълум қилди.
Пойтахт аҳолиси томонидан шаҳарда маданият ва истироҳат боғлари етарли эмаслиги ҳақида билдирилаётган кўплаб эътирозлар инобатга олиниб, бу борадаги ишларни яхшилаш мақсадида махсус дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2017 йилда Тошкент шаҳрида 8 та янги маданият ва истироҳат боғи барпо этилади. Уларни жойлаштириш учун Мирзо Улуғбек, Миробод, Учтепа, Сирғали, Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида тегишли ер майдонлари ажратиб қўйилди, дейди номзод ўз нутқида.
Бундан ташқари, Бектемир туманида, Чирчиқ дарёси қирғоғида 70 гектар майдонда умумий қиймати 80 миллион доллар бўлган, дунёдаги энг машҳур «Диснейленд» паркларидан қолишмайдиган Марказий Осиёдаги энг катта замонавий аттракционлар боғи қурилади. Ҳозирги пайтда мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан Европанинг етакчи парк операторлари билан музокаралар олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди