13:37 / 30.11.2016
7 966

Сайлов куни Тошкентда жамоат транспорти бепул. «Тошшаҳартрансхизмат» эса бундан бехабар

Сайлов куни Тошкентда жамоат транспорти бепул. «Тошшаҳартрансхизмат» эса бундан бехабар

Ўзбекистон Президенти сайлови куни, яъни, 4 декабрь санасида Тошкент метрополитенидан ва бошқа турдаги жамоат транспортидан фойдаланиш барча йўловчилар учун бепул бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

«Жорий йилнинг 4 декабрь куни мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта аҳамият касб этувчи санадир. Шу куни давлатимиз Конституциясига кўра, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган барча фуқаролар Ўзбекистон Республикаси президенти сайловларида иштирок этадилар, ўзлари маъқул деб билган номзод учун овоз берадилар.

Тошкент шаҳрида сайловларнинг юқори ташкилий даражада ўтказилиши, сайловчилар ҳамда тадбир ташкилотчиларига янада қулайликлар яратиш мақсадида 4 декабрь куни Тошкент шаҳридаги барча йўналишлар бўйича қатновчи автобуслар ҳамда метро қатнови соат 05:00дан бошланиши ва кун давомида йўловчиларга бепул хизмат кўрсатишини маълум қиламиз.

Барчани ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, юрт келажаги учун овоз беришга чақирамиз!» , — дейилган хабар матнида.

Айни вақтда метрода ва автобусларда йўловчиларга 4 декабрь куни жамоат транспортлари бепул бўлиши ҳақида маълум қилинмоқда.

«Кун.uz» таҳририяти бу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ходими билан боғланганида, ташкилотда бундай маълумот йўқлиги билдирилди.

Айни вақтда ташкилот сайтида ҳам бу ҳақда хабар берилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сайлов куни Тошкентда жамоат транспорти бепул. «Тошшаҳартрансхизмат» эса бундан бехабар