18:54 / 04.12.2016
6 890

Шаҳзода: “Бизни келажакда тинч ва мусаффо осмон остидаги бахтли ҳаёт кутмоқда”

Шаҳзода: “Бизни келажакда тинч ва мусаффо осмон остидаги бахтли ҳаёт кутмоқда”

Хонанда Шаҳзода ҳам аллақачон ўз фуқаролик бурчини бажариб Тошкентдаги 106-сайлов участкасида овоз берди.

— Сайлов участкасида муҳим жараёнда овоз бериш учун жуда кўп янгиликлар татбиқ этилганига гувоҳ бўлдим. Масалан, бу йил кўзи ожизлар брайль алифбосида бюллетенларнинг чиқарилгани, имконияти чекланганлар учун пандусларнинг мавжудлиги, китоблар мутолааси учун хоналар, тиббиёт ва ёш боласи билан овоз бериш учун ташриф буюрганларга шароит яратиш мақсадида она-бола хоналарининг ҳар бир сайлов участкасида ташкил этилгани мени жуда қувонтирди.

Албатта ҳар бир киши ўзининг келажаги учун овоз беради. Мен ҳам бугун ҳар тарафлама ўйлаб танлов қилдим. Албатта ҳар бир онани фарзандининг келажаги ўйлантиради. Ўйлайманки, бизни келажакда тинч ва мусаффо осмон остида гўзал, бахтли ҳаёт кутмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шаҳзода: “Бизни келажакда тинч ва мусаффо осмон остидаги бахтли ҳаёт кутмоқда”