21:48 / 05.12.2016
7 334

Владимир Путиннинг Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактуби

Владимир Путиннинг Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактуби

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев номига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин номидан табрик мактуби келди. Унда шундай дейилади:

Ўзбекистон Республикасининг
cайланган Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Шавкат Миромонович
, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланишингиз муносабати билан самимий қутловларимизни қабул қилгайсиз.

Сайловдаги ишончли ғалабангиз Сизнинг ватандошларингиз орасидаги юксак обрў-эътиборингиздан, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб вазифаларини ҳал этишдаги хизматларингиз кенг кўламда эътироф этилганидан далолатдир.

Россияда Сизни давлатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришнинг қатъий тарафдори, деб биладилар. Ишончим комилки, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчиликни бундан буён ҳам мустаҳкамлаб, минтақавий ва халқаро масалаларда конструктив ҳамкорликни кенгайтираверамиз. Бу эса мамлакатларимиз биродар халқларининг туб манфаатларига мос келади, Марказий Осиёда ҳамда бутун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги маконида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш имконини беради.

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга чин қалбдан мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат раҳбари сифатидаги ғоят масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизни ўзингиз учун қулай вақтда Россияга ташриф буюришга таклиф қиламан.

Эҳтиром билан,

Владимир Путин,
Россия Федерацияси Президенти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Владимир Путиннинг Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактуби