Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев илк расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Бу ҳақда "Известия" газетаси ёзмоқда.
"Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг илк расмий ташрифини Россияга уюштиради", — деб ёзмоқда нашр Ўзбекистон ҳукуматининг юқори мартабали манбасига асосланган ҳолда.
Бундан ташқари, РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков газетага айтишича, Кремль бу ташрифни юқори баҳолайди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Ўзбекистонда ўтказилган президент сайловида 88, 61 фоиз овоз тўплаб, ғолиб бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди