15:00 / 10.12.2016
8 277

Шавкат Мирзиёев қонунни бузган милиционерларга нисбатан қатъий чора кўрилишини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев қонунни бузган милиционерларга нисбатан қатъий чора кўрилишини маълум қилди

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев қонунни бузган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ходимларига қатъий чора кўрилишини айтиб ўтди. Бу ҳақда у Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида маълум қилган.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўзлари томонидан қонунни бузиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатга принципиал баҳо берилади ва қатъий чора кўрилади.

“Бунга ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги керак”, - таъкидлаб ўтди Мирзиёев.

Шунингдек, сайланган Президентнинг айтишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш учун фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва аҳоли билан самарали ҳамкорлик кенг йўлга қўйилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев қонунни бузган милиционерларга нисбатан қатъий чора кўрилишини маълум қилди