11 930
Ш.Мирзиёев энг кам иш ҳақи, пенсия ва стипендия миқдорини оширишни ваъда берган эди…
Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямизнинг 24 йиллиги тантанали маросимдаги маърузасида энг кам иш ҳақи миқдорини ва пенсия, нафақа ва стипендияларни ошириш ҳақида сўз юритди. Ш. Мирзиёев ушбу масалани сайлов олди дастурида ҳам таъкидлаб ўтган эди. Навбатдаги маърузада у бу ишлар босқичма-босқич амалга оширилишини ва бу режа эътибор марказида бўлишини айтди.
Самарали меҳнат учун зарур шароитлар, муносиб иш ҳақи, замонавий уй-жойлар, сифатли таълим ва тиббий ёрдам, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш – буларнинг барчаси иқтисодий соҳадаги ислоҳотларимиз моҳияти ва мазмунини белгилаб берадиган муҳим омиллардир.
Шу борада нафақат энг кам ойлик иш ҳақини, балки бюджет ташкилотларида ҳам, хўжалик юритувчи субъектларда ҳам ўртача иш ҳақи миқдорини, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини босқичма-босқич кўпайтириш эътиборимиз марказида бўлади.
Аҳолини иш билан таъминлаш биз учун нафақат иқтисодий, айни пайтда катта ижтимоий аҳамиятга эгадир. Ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, иш берувчи ташкилотлар билан бир қаторда банк муассасалари ҳам бу ишга янада фаол жалб этилиши керак.
Аҳоли бандлигини ҳал этишда туризмни ривожлантириш бўйича катта имкониятларни ҳам ишга солишимиз лозим.
Шу мақсадда яқинда ташкил этилган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз маблағларини ва хорижий сармояларни халқаро стандартларга мос келадиган инфратузилмаларни ривожлантиришга йўналтириши зарур. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди