14:51 / 12.12.2016
6 521

Андижон–Тошкент поездининг ойнасини тош отиб синдирган болаларнинг ота-онаси жазоланди

Андижон–Тошкент поездининг ойнасини тош отиб синдирган болаларнинг ота-онаси жазоланди

2016 йилнинг 2 октябрь куни Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи 10 ёшли А.Турсунов ва А.Қурбонов сентябрь ойидан қатнай бошлаган Андижон–Тошкент йўналишидаги поезд ойнасига тош отиб, уни синдирган. Бу ҳақда «1news.uz» нашрига асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.

Поездни тошбўрон қилиш ҳолати Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Қўштепа, Олтиариқ туманларида ҳам қайд этилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан болаларнинг ота-оналарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра жарима солинган.

Бундан ташқари, етказилган зарарни ота-оналардан ундириш бўйича даъво киритилгани таъкидланмоқда. Маълум қилинишича, йўловчи поезд вагонининг битта ойнаси 5 миллион сўмдан ортиқ туради.

Хабарда таъкидланишича, Фарғона вилояти халқ таълим бошқармаси раҳбари З.Тешабоев ўқувчилар томонидан бундай салбий ҳаракатлар содир этилмаслиги учун мактаб дастурига бу борада қўшимча дарс киритиш лозимлигини айтган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Андижон–Тошкент поездининг ойнасини тош отиб синдирган болаларнинг ота-онаси жазоланди