02:15 / 13.12.2016
6 616

Британиялик эксперт Ўзбекистонни фантастик диёр деб атади

Британиялик эксперт Ўзбекистонни фантастик диёр деб атади

Туризм бўйича Буюк британиялик аксарият экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон туристлар энг кўп ташриф буюрадиган мамлакат бўлиши учун барча имкониятларга эга. Бунга 2017 йил апрелидан хорижлик туристлар учун виза режимининг бекор қилиниши туртки бўлади.

Англия ОАВларининг ёзишича, Ўзбекистон кўп сонли масжидлари, минора ва мадрасалари билан бой тарих ва маданиятга эга бўлиб, улар билан танишиш учун қулай фурсат етиб келди.

"Энди виза олишдек узоқ ва қиммат жараён ўрнига мамлакатга келгандан кейин 50 доллар тўлаш кифоя бўлади" — дейди Марказий Осиё бўйича эксперт Крис Эллис.

Унинг айтишича, Ўзбекистон Буюк Ипак йўлининг бир қисми бўлган, Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар ва беқиёс архитектурага эга бўлган мамлакатдир.

"Энг асосийси, бу ернинг халқи меҳмондўст, меҳмон келса ҳамиша хурсанд бўлишади ва ғарб цивилизацияси чанг солмаган аҳоли масканларига эга", — дейди Эллис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда яқинда 27 давлат фуқаролари учун виза тартиби бекор қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Британиялик эксперт Ўзбекистонни фантастик диёр деб атади