20:47 / 15.12.2016
9 053

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги раҳбар кадрлар тўлиқ янгиланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги раҳбар кадрлар тўлиқ янгиланди

Ўзбекистон Президенти сифатида олдинда турган вазифалар ҳақида нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлигига эътибор кучайтирилиши ҳақида гапирди.

«Биз учун бебаҳо бойлик бўлган инсон саломатлигини асраш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, унинг бирламчи бўғинидаги бўлинмалари ва қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, тез тиббий ёрдам ва юқори технологиялар асосида хизмат кўрсатадиган, ихтисослашган махсус марказларни янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш Ҳукуматнинг эътибор марказида бўлиши даркор.

- Бу масалада куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги раҳбар кадрлар тўлиқ янгиланди ва айтиш мумкинки, уларнинг таркиби кучайтирилди.

Барчангизнинг хабарингиз бор, дори воситалари ва тиббий буюмларга нархларни шакллантириш тизимини такомиллаштириш бўйича кейинги пайтда аниқ чоралар кўрилмоқда ва биз бу ишларни қатъий давом эттирамиз.

Бу борадаги ислоҳотлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва дори воситалари билан таъминлаш сифатини тубдан яхшилашга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга.

- Хабарингиз бор, 2017-2021 йилларга мўлжалланган 15 та мақсадли дастурнинг айримлари қабул қилиниб, уларнинг ижросига киришилди ва яқин вақт ичида шу йўналишдаги бошқа дастурларнинг барчасини тасдиқлаш бўйича ишлар тўлиқ якунланади.

Мазкур дастурларнинг барчасини ягона мақсад бирлаштириб туради. Яъни, улар яқин 5 йилда аҳоли пунктларини, айниқса, қишлоқ жойлар, туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш, замонавий муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини шакллантиришга доир бир қатор долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилади.»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги раҳбар кадрлар тўлиқ янгиланди