Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — молия вазири Рустам Азимов Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси этиб тайинланиши кутилмоқда. Шу билан бирга, у Бош вазир ўринбосари мақомини ҳам сақлаб қолади. Яъни Марказий банк раиси лавозими Бош вазир ўринбосарлигига тенглаштирилди, деб ёзади tafsilot.uz нашри.
Мухбирларимиз мазкур хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси молий вазирлигига қўнғироқ қилди. Вазирнинг матбуот котиби Илҳом Юлдашев (239-88-93) билан боғланишни имкони бўлмади. Вазир қабулхонасига (233-70-73) қўнғироқ қилганимизда, Рустам Азимов айни пайтда хизмат сафарида экани маълум қилинди. Вазир ёрдамчиси раҳбарининг бошқа ишга ўтказилгани ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтди ҳамда бу хабарга ойдинлик киритиш учун пешиндан кейин яна бир марта қўнғироқ қилиб кўришимизни сўради.
“Tafsilot.uz” Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг қабулхонасига (233-68-29) қўнғироқ қилди. Раис ёрдамчиси бу хабарни изоҳлашдан бош тортди ҳамда Марказий банкнинг матбуот хизмати билан боғланишимизни тавсия қилди. Матбуот хизмати (212-60-52) билан боғланганимизда, қўнғироғимизга жавоб берган шахс бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди