09:26 / 19.12.2016
7 459

Лола Каримовани қандай мукофот билан тақдирлашди?

Лола Каримовани қандай мукофот билан тақдирлашди?

Лола Каримова Халқаро олимпия қўмитаси томонидан аёллар спортига қўшган ҳиссаси учун диплом билан тақдирланди. У бу ҳақида ўз саҳифасида маълум қилди.

«Мен Халқаро олимпия қўмитаси томонидан “Аёллар ва спорт” дипломи билан тақдирланганимдан ниҳоятда хурсандман. Ушбу шарафли диплом спорт соҳасида гендер тенгликни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлар учун тақдим этилди.
Спортни хотин-қизлар орасида оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишларимизга шундай юқори баҳо берилгани учун Халқаро олимпия қўмитаси ва унинг президенти Томас Бахга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман.
Шуни мамнуният билан таъкидламоқ лозимки, бугунги кунда ўнлаб иқтидорли ўзбекистонлик спортчи аёллар нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон спортининг халқаро миқиёсдаги нуфузини янада оширишга ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Бизнинг гимнастика федерациямиз томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўзбек спортининг ривожига хизмат қилиб, спортчиларимизнинг келажакдаги ғалабалари учун замин яратишига ишонаман.»- деб ёзади Лола Каримова — Тиллаева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Лола Каримовани қандай мукофот билан тақдирлашди?