Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов Олма-ота ҳокими Бауржан Байбек билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Олма-ота шаҳри ҳокимияти матбуот хизмати хабар беради.
Учрашув чоғида томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамалаш масалаларини муҳокама қилишди.
Жорий йилнинг 10 ойида Олма-ота ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичларга нисбатан 62 фоизга ўсиб, 200 млн долларни ташкил этгани таъкидланди. Айни вақтда Олма-отада 129та қўшма ва 236та ўзбек корхонаси фаолият олиб бормоқда.
Тошкент ва Олма-ота ҳокимлари учрашувида кичик ва ўрта бизнесни, шунингдек, аҳоли учун тураржойлар қуриш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади