23 декабрь куни Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Манбанинг маълум қилишича, Улуғбек Узоқов Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланган.
У шу пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги масалалари ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Эндиликда собиқ ҳоким Сайфиддин Умарович Исмаилов эса Жиззах тумани (келгусида Шароф Рашидов тумани) ҳокими лавозимига тайинланди.
Қайд этиш керакки, бу шу ойнинг ўзида бешинчи вилоятда ҳоким ўзгариши бўлди. Бунгача, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятида раҳбар ўзгарганди.
Бугун Самарқанд вилоятига ҳам янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда. Бу вилоятнинг собиқ ҳокими Мирзаев Зойир Тоирович Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбари этиб тайинлангач, ҳокимлик лавозими бўш қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди