23:54 / 24.12.2016
7 459

Шавкат Мирзиёев ўзбек ва қирғиз халқларида жуда кўп ижобий ўзгаришлар бўлганини айтди

Шавкат Мирзиёев ўзбек ва қирғиз халқларида жуда кўп ижобий ўзгаришлар бўлганини айтди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 декабрда Самарқандга амалий ташриф билан келган Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоевни самимий қутлади.

"Бу барчаси юз берганда сиз бош вазир бошчилигидаги катта делегацияни юборганингиз жуда эришдир. Оғир дамларда ҳам биз билан бирга бўлгансиз. Бугун эса сиз Биринчи президентимиз хотирасини ёд этдингиз. Бу Ислом Абдуғаниевич ва Ўзбекистон халқига мутлақ ўзгача муносабатингиздир", деб айтди Шавкат Мирзиёев.

"Ислом Абдуғаниевич сиз ШҲТда охирги марта қандай гаплашганингизни айтиб берганди. У менга айтганди: "Сен тайёрлан, биз албатта сентябрда Бишкекка борамиз". Бироқ шундай бўлди... Ўйлашимча, биз ҳаммамиз у айтган нарсаларни бажаришимиз керак", деб қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

"Бу уч ой ичида сизнинг кўмагингизда халқларимизда кўп ижобий ўзгаришлар бўлди. Улар бу кунларни жуда узоқ кутишганди. Сизга чин дилдан айтаман: менга ҳаттоки Қирғизистондан мактублар ёзишмоқда. Алмазбек Шаршенович бошчилигида йўл очганимизга миннатдорчилик билдирмоқдалар. Биз олган суръатни давом эттириш керак", деб таъкидлаб ўтди Ўзбекистон Президенти.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев ўзбек ва қирғиз халқларида жуда кўп ижобий ўзгаришлар бўлганини айтди