Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун хизмат турар жойларини қуриш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Мазкур ҳужжатга кўра, турар жойлар 2017−2018 йилларда қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича қурилиши белгиланган.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, шунингдек давлат органларининг ҳудудий (вилоят) бўлинмалари раҳбарлари учун 0,06 га участкага эга бир қаватли беш хонали уйлар, туман (шаҳар) ҳокимиятлари ҳамда давлат органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари учун эса икки қаватли 0,04 га участкага эга ҳовлили бирлаштирилган уйлар қурилиши белгиланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жами бўлиб 1682 та турар жой (жумладан, 210 та вилоят раҳбарлари даражасида) қурилишига 312,4 млрд сўм ажратилади.
Қурилишлар маҳаллий бюджетлар (жойлардаги ижро органлари раҳбарлари учун), давлат бюджети (МХХнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун) ҳамда ИИВ, Адлия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ ва Бош прокуратуранинг шахсий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди