Янги йил арафасида жойларга етказиладиган ўқув анжомлари, турли ширинликлардан иборат «Президент совғалари» кичкинтойлар учун унутилмас туҳфа ҳисобланади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, «Сен ёлғиз эмассан» республика жамоатчилик болалар жамғармаси томонидан ушбу байрамни юксак савияда ўтказиш учун қизғин ҳозирлик кўрилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, «SOS – болалар маҳаллалари» тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум болалар учун Президентнинг Янги йил совғалари етказилмоқда.
— Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тақдим этиладиган 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат бўлган совғалар тайёрланди, — дейди Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизмати раҳбари Баҳриддин Шайвалиев. — Президент совғалари Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларига автотранспортда, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг самолётлари орқали жорий йилнинг 25—28 декабрь кунлари жадвал асосида етказиб берилади.
Совғалар 29 декабрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган «Президент арчаси» тадбирларида кичкинтойларга топширилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди