Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz»га асосланиб «ГДарё» хабар берди. Ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 6 октябрда қабул қилиниб, 12 октябрда Сенат томонидан маъқулланган эди, у 27 декабрдан кучга кирди.
Қонунда «ижтимоий хизматлар» тушунчаси «хизматларга эҳтиёжманд шахсларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаёт сифатини ошириш, унга бошқа фуқаролар билан тенг тартибда жамоат ҳаётида иштирок этиш ва (ёки) ўз таянч ҳаётий эҳтиёжларини мустақил қондириш имкониятини кенгайтиришга қаратилган ҳуқуқий, иқтисодий, психологик, таълим, тиббий, реабилитация ва бошқа чоралар» сифатида таърифланади.
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига ёлғиз ва бир ўзи истиқомат қилиб, бировнинг ёрдамига муҳтож бўлган қариялар; I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар; ишга лаёқати бўлмаган ёки лаёқати чекланган фуқаролар; ижтимоий аҳамиятга эга касалликлари бўлган шахслар; етим болалар ва ота-она васийлигисиз қолган болалар киритилди.
Ижтимоий хизматлар ижтимоий ҳамроҳлик ва консультатив кўмак хизматлари, уйда парваришлаш бўйича ижтимоий хизматлар, муассасаларда кундузи ёки қисқа вақт даволаниш чоғидаги ижтимоий хизматлар, шунингдек, интернат муассасаларидаги ижтимоий хизматлар шаклида тақдим этилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди