Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига жами 6843 та мурожаат келиб тушган, дея хабар бермоқда Sof.uz сайти. Уларнинг 5011 таси ёзма, 1832 таси ишонч телефони орқалидир.
Мурожаатларнинг аксарияти — 61,3 фоизи коммунал соҳага алоқадор. 22,2 фоизи савдо ва умумий овқатланиш, 6,5 фоизи транспорт, хизмат ва коммуникация соҳалари ҳамда 10 фоизи бошқа соҳаларга тўғри келган.
Ёзма мурожаатларнинг 4591 таси истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди, ишонч телефонлари орқали тушган 1832 та мурожаатдан 1135 таси кўриб чиқилди ва тегишли чоралар кўрилди, қолган 697 та мурожжат бўйича Давлат рақобат қўмитаси ваколатлари доирасида тегишли тушунтиришлар берилди.
Мурожаатлар якуни бўйича жами бўлиб 2 927,3 млн.сўм истеъмолчиларнинг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди. Улардан 2,4 млрд сўмдан зиёдроғи (2015 йилда — 996,5 млн сўм) кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилган хизматлар учун ёзма мурожаат асосида қайта ҳисоб-китоб қилинган бўлса, 443,5 млн сўми (328,9 млн) ишонч телефони бўйича қилинган шикоят ва аризалар ҳиссасига тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди